КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР: помидор — 4 дона, бодринг — 4 дона, тухум — 5 дона, пишлоқ — 150 грамм, консерваланган горох — 1 банка , майонез — 500 грамм, укроп — 1 боғ
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:
Помидор, бодринг паррак қилиб, укроп эса майда тўғралади. Пишлоқ, пишган тухум қирғичдан чиқарилади. Сўнгра салат учун текис идиш танлаб, унга масаллиқлар қават-қават қуйидагича солинади:
1-қавати — помидорнинг ҳаммаси + туз сепилади.
2-қавати — бодринг + 3 қошиқ майонез + 3 ош қошиқ горох + туз;
3-қавати — пишлоқнинг ярми;
4-қавати — тухумнинг ярми + горох + майонез + туз;
5-қавати — пишлоқнинг қолган қисми + горох + майонез + туз;
охирида қолган тухумни солиб, устидан майда тўғралган укроп сепилади.