КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР:
карам — 1 та (кичкина)
бодринг — 3 дона
картошка — 3 дона (пишган)
тухум — 5 дона
укроп — 1 боғ
майонез — 500 грамм
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:
Карам билан бодринг майда сомонча шаклида тўғралади. Пишган картошка қирғичдан ўтказилади. Қайнатилган тухум оқи, сариғи алоҳида майда қирғичдан чиқарилади. Сўнгра майда тўғралган укроп, майонез ва туз қўшилади.
Тухумдан ташқари ҳаммаси солиниб, аралаштирилади. Лаган ёки тақсимчага солинади, устидан аввал тухумнинг оқи, кейин сариғи сепилади.
Наргиза ҲАСАНБОЕВА тайёрлади.