КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР:
200 грамм сариёғ ёки маргарин,
150 грамм шакар,
3 дона тухум,
бир стакан ун,
2 чой қошиқ разрыхлитель,
1 дона апельсин,
бир чимдим сода, туз, ванилин.
ТАЙЁРЛАНИШ УСУЛИ:
Сариёғ ёки маргарин кўпиргунича аралаштирилади, шакар, бир чимдим сода, туз ва ванилин, майдаланган апельсин, тухумларни қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Ун хамир разрыхлители билан бирга уқаланиб, апельсинли массага қўшилади. Тайёр бўлган хамир яхшилаб ёғланган кекс қолипига солинади ва 180°C да қизиб турган духовкада чамаси ярим соат пиширилади. Пишган кексни идишдан олиб, устига шакар пудраси сепилади.