Missmayaning shaxsiy saytiga Marhamat! Понедельник, 20.11.2017, 08:41
Приветствую Вас Гость | RSS
Very-oK | ҚУЛУПНАЙЛИ ТОРТ - Форум | Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · QidiruV · RSS ]
Страница 1 из 11
Модератор форума: very-ok 
Форум » So'zlashuv maydonchasi » Oshxona » ҚУЛУПНАЙЛИ ТОРТ (pishirib ko`ring)
ҚУЛУПНАЙЛИ ТОРТ
very-okДата: Пятница, 22.08.2008, 13:10 | Сообщение # 1
Admin
Группа: Администраторы
Сообщений: 23
Репутация: 0
Статус: Offline

Керакли масаллиқлар:

ун — 6 ош қошиқ

тухум — 6 дона

шакар — 6 ош қошиқ

қулупнай — 500 грамм

Крем учун:

cут — 750 грамм

шакар — 300 грамм

тухум — 6 дона

сариёғ — 200 грамм

ун — 150 грамм

чимдим ванилин.

Бисквитнинг тайёрланиш усули:

Тухум оқини сариғидан ажратинг. Оқини алоҳида яхшилаб кўпиртиринг.

Тухум сариғига шакар солиб, аралаштиринг, сўнгра ун қўшинг. Кейин кўпиртирилган тухум оқини қўшиб, аралаштиришни давом эттиринг.

Тайёр бўлган аралашмани ёғланган товага солиб, қиздирилган духовкада 30 дақиқа давомида пиширинг.

Тайёр бўлган коржни тенг икки қисмга бўлинг.

Кремни тайёрлаш усули:

Тухумга шакар солиб, кўпиртиринг. Кетидан сут ва ун қўшиб, аралаштиринг.

Уни қуюлгунга қадар пиширинг. Таги ёпишиб кетмаслиги учун аралаштириб туриш ёдингиздан кўтарилмасин.

Тайёр бўлган кремни бир оз совутинг. Сўнгра ичига ванилин ва сариёғ қўшиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.

Қулупнайнинг бир неча доначаларини безатиш учун олиб қўйинг, қолганларини иккига бўлиб, крем билан аралаштиринг.

Коржларга крем суриб, устма-уст қўйинг. Торт устини эса қулупнай ва ялпиз билан безаб чиқинг.


atirgul-eng go`zal onlar sovg`asi
 
Форум » So'zlashuv maydonchasi » Oshxona » ҚУЛУПНАЙЛИ ТОРТ (pishirib ko`ring)
Страница 1 из 11
Поиск:


Copyright MyCorp © 2017
Бесплатный конструктор сайтов - uCoz