Керакли масаллиқлар:
товуқ оёғи (окорачка) — 4 дона
қуюқ сметана — 200 грамм
тухум — 7-8 дона
саримсоқ пиёз — 4 бўлакча
салат ёғи — 750 грамм
туз, зира, кашнич уруғи керак бўлади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:
Товуқ оёғини ювиб, 0,5 — 1 соат намокоб сувга солиб қўйилади. Сўнгра сувдан олиб, тенг иккига бўлинади, чопқида суяклари синдирилади. Устига зираворлар, ун ва тухум сариғини суриб, ёғда қовурилади.
Сўнг тухум оқи кўпиртирилиб, сурилади ва яна ёғда қовурилади.
Тоза қозонга 0,5 — 1 чўмич ёғ солинади. Товуқ оёқлари бир қатор қилиб терилади. Ҳар бирининг ўртасига 1 ош қошиқ сметана солинади. Чеснок, зираворлар солиб, устма-уст тахланади. Қозоннинг четидан 2 — 2,5 коса сув солинади. Қопқоғини ёпиб, баланд оловга қўйилади. Сув қайнаб
чиққандан кейин, газ пасайтирилади.
Пастдан сал баланд оловда 40-45 дақиқа ёки узоғи билан 1 соат пиширилади. Бу таомни салат барги билан безашингиз мумкин.