Керакли масаллиқлар:
Колбаса — 100 г
Пишлоқ — 100 г
Қизил булғор қалампири — 1 дона
Майонез — 1/2 стакан
Таъбга кўра туз
Укроп кўкати
Бодринг — 1 дона
Пиширилган тухум — 2 дона
Тайёрлаш усули:
Колбаса, бодринг, қизил булғор
қалампири ва тухумни сомонча
шаклида тўғранг. Пишлоқни
қирғичдан ўтказинг.
Чиройли идишга (креманкага)
сабзавотларни қаватма-қават
териб чиқасиз ва ҳар бир қаватига
майонез қуясиз. Масаллиқларни
идишга қуйидаги кетма-кетликда
қўйиб чиқинг: колбаса, бодринг,
тухум, булғор қалампири ва пишлоқ.