Керакли масаллиқлар:
Тухум оқи — 10 дона
шакар — 200 г
майдаланган ёнғоқ — 100 г
ун — 40 г
сариёғ — 200 г
какао упаси — 2 чой қошиқ
қуюлтирилган сут — 1 банка
Тайёрлаш усули:
Тухум оқини яхшилаб кўпиртиринг, сўнгра ичига оз-оздан шакар қўшиб кўпиртиришни давом эттиринг.
Кейин ичига ёнғоқ ва унни қўшиб, аралаштиришни давом эттиринг, тайёр бўлган бизе хамирини икки
қисмга ажратиб пиширасиз. Протвеньга пергамент қоғозини ёйиб, аралашманинг биринчи қисмини
духовкада 4-5 соат давомида 100°С иссиқликда пишириб олинг.
Тайёр бўлган коржларнинг орасига крем суриб чиқинг.
Крем:
Сариёғни қуюлтирилган сут билан яхшилаб аралаштириб олинг, сўнгра ичига какао кукунини қўшинг
ва аралаштиринг.