Missmayaning shaxsiy saytiga Marhamat! Понедельник, 20.11.2017, 08:49
Приветствую Вас Гость | RSS
Very-oK | ПИШЛОҚЛИ СОМСА - Форум | Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · QidiruV · RSS ]
Страница 1 из 11
Модератор форума: very-ok 
Форум » So'zlashuv maydonchasi » Oshxona » ПИШЛОҚЛИ СОМСА (pishirib ko`ring)
ПИШЛОҚЛИ СОМСА
very-okДата: Пятница, 22.08.2008, 12:42 | Сообщение # 1
Admin
Группа: Администраторы
Сообщений: 23
Репутация: 0
Статус: Offline

КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР:

250 грамм қатлама хамир ("Муза" хамири ҳам бўлади),

200 грамм юмшоқ пишлоқ (масалан, "Янтарь),

150-200 грамм дудланган колбаса,

3 дона йирик кўк пиёз,

1 та тухум,

1/4 чой қошиқ қизил қалампир,

кунжут ёки кунгабоқар пистаси.

ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:

Колбаса майдалаб кубик шаклида тўғралади. Кўк пиёз ҳам майдаланади. Юмшоқ пишлоқ бир идишга солинади. Тухумнинг сариғи ажратиб олиниб, у ҳам солинади, оқи эса сомса устига суртиш учун олиб қўйилади. Агар сомсалар кўп миқдорда тайёрланадиган бўлса, доим эсда тутиш керак: 200 грамм пишлоққа 1 та тухум ишлатилади. Пишлоқ тўғралган колбаса ҳамда пиёз билан бирга аралаштирилади. Хоҳишга қараб қизил қалампир қўшилади. Хамир томонлари 30 см бўлган квадрат ҳолида ёйилади ва 4 та тенг тўртбурчак қилиб кесилади. Тайёрланган начинка хамирга учбурчак шаклида жойланади. Бунда хамирнинг четидан начинкагача 1,5 см жой қолиши лозим. Хамирнинг четларига тухумнинг оқи суртилади. Начинка солинмаган ярми билан унинг усти ёпилади, шунда сомса учбурчак бўлади. Сомсанинг четлари санчқи билан босиб чиқилади. Уларнинг устига ҳам тухум оқи суртилади ва кунжут ёки майдаланган писта сепилади. Сомсалар совуқ сув суртилган листга терилади. 180 градусгача қиздирилган духовкада 25-30 дақиқа пиширилади. Улар иссиқ ҳолда дастурхонга тортилади.


atirgul-eng go`zal onlar sovg`asi
 
Форум » So'zlashuv maydonchasi » Oshxona » ПИШЛОҚЛИ СОМСА (pishirib ko`ring)
Страница 1 из 11
Поиск:


Copyright MyCorp © 2017
Бесплатный конструктор сайтов - uCoz